» » » » Ибодулла Бойжонов - Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш

Ибодулла Бойжонов - Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш

Здесь можно скачать бесплатно "Ибодулла Бойжонов - Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш" в формате fb2, epub, txt, doc, pdf. Жанр: Прочая научная литература, издательство ЛитагентРидеро78ecf724-fc53-11e3-871d-0025905a0812. Так же Вы можете читать книгу онлайн без регистрации и SMS на сайте LibFox.Ru (ЛибФокс) или прочесть описание и ознакомиться с отзывами.
Ибодулла Бойжонов - Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш
Рейтинг:

Название:
Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш
Издательство:
ЛитагентРидеро78ecf724-fc53-11e3-871d-0025905a0812
Год:
неизвестен
ISBN:
нет данных
Скачать:

99Пожалуйста дождитесь своей очереди, идёт подготовка вашей ссылки для скачивания...

Скачивание начинается... Если скачивание не началось автоматически, пожалуйста нажмите на эту ссылку.

Вы автор?
Жалоба
Все книги на сайте размещаются его пользователями. Приносим свои глубочайшие извинения, если Ваша книга была опубликована без Вашего на то согласия.
Напишите нам, и мы в срочном порядке примем меры.

Как получить книгу?
Оплатили, но не знаете что делать дальше? Инструкция.

Описание книги "Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш"

Описание и краткое содержание "Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш" читать бесплатно онлайн.



Мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳри гўзал ва обод бўлиши керак. Айни пайтда қишлоқлар ҳам ҳудди шаҳар қиёфасини олиши зарур. Мана шундай эзгу ният билан ёзилган ушбу китоб меъморлар, лойиҳачилар, шаҳар таъмир-ланиши ва янги қурилишлар билан боғлиқ ташкилотлар, қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрлайдиган ўқув юртлари талабалари учун муҳим услубий қўлланмадир.






Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш

Ибодулла Самандарович Бойжонов

© Ибодулла Самандарович Бойжонов, 2016


ISBN 978-5-4483-0509-2

Создано в интеллектуальной издательской системе Ridero



Мустақил Ўзбекистонимизнинг ҳар бир шаҳри гўзал ва обод бўлиши керак. Айни пайтда қишлоқлар ҳам ҳудди шаҳар қиёфасини олиши зарур. Мана шундай эзгу ният билан ёзилган ушбу китоб меъморлар, лойиҳачилар, шаҳар таъмир-ланиши ва янги қурилишлар билан боғлиқ ташкилотлар, қурилиш соҳаси мутахассислари тайёрлайдиган ўқув юртлари талабалари учун муҳим услубий қўлланмадир.


Тақризчилар :


Меъморчилик фанлари доктори, профессор М. Қ. АҲМЕДОВ

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган меъмор Р. М. АҲМЕДОВ


Урганч қурилиш касб ҳунар коллежи

педагогик кенгаши томонидан

нашрга тавсия қилинган


ДАВРТАЛАБ ТАДҚИҚОТ

(Сўз боши ўрнида)


Меъморчилик аждодларимиз томонидан қайта – қайта сайқал топиб, бойитилиб бизгача етиб келган ва жуда катта қадр -қиммат топиб келаётган ноёб амалий саньат тури хисобланади. Ўрта Осиё меьморчилиги қадим замонларданоқ дунё маданий тараққиётида салоҳиятли ўрин тутиб келганлиги қадим Самарқанд, Бухоро, Хива тарихий обидалари мисолида намоён бўлиб турибди. Айни пайтда замонавий шаҳарсозлигимиз ва меъморчилигимиз ҳам дунё ҳамжамияти томонидан эътироф этилмоқда. Бунинг боиси шундаки, замонавий меъморчилигимиз ўзининг теран томирларидан қувват олган ҳолда изчил ривожланмоқда ва тобора такомиллашиб бормоқда. Мустақиллик йилларида бутун Ўзбекистонимизда қад ростлаган кўплаб замонавий иншоотларда ота-боболаримизнинг меъморчилик касбига муносабатимиз, меҳр-у садоқатимиз, ихлос ва эътиқодимиз мужассам бўлиб яққол кўриниб турибди.

Ҳамкасбимиз И. С. Бойжоновнинг меъморчиликда энг долзарб муаммолардан бири – шаҳарларнинг материал фазовий муҳити, уларни қайта ташкил этишга бағишланган тадқиқоти ҳам нодир касбни улуғлаган ота боболаримизга бўлган чексиз эҳтиромнинг, она юртга бўлган меҳр – муҳаббатнинг, қолаверса ўз касбига бўлган беҳад ихлос-эътиқоднинг намунасидир. Тадқиқотни ўқиб муҳтарам юртбошимизнинг бир кўрсатмаси беиҳтиёр ёдимга келди: «Биздан обод ва озод Ватан қолсин!» Бу ҳикматнинг алоҳида ифодаси эса шаҳарсозлик муаммоларини тўлақонли ҳал этишимиз билан чамбарчас боғлиқ. Ҳамкасбимизнинг узоқ йиллик тадқиқоти асосида ёзилган ушбу китобда шаҳар муҳитида уйсозлик, қурилиш жараёнлари атроф – ҳудудни ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш иморат ва иншоотларни таъмирлаш, безаш, турли замонавий лойиҳалар тайёрлаш ва танлаш, шаҳарларнинг меъморий салоҳиятига оид маданияти каби муҳим масалалар юзасидан қимматли фикр мулоҳазалар билдирилади. Айни пайтда муаллиф бу борада аниқ ва фойдали, қулай таклифларни ўртага ташлайди. Китобда шаҳарсозлик муаммоларига оид эркин ва ишонч билан қимматли фикрлар билдирилганлигини, муаллиф – И. С. Бойжоновнинг меъморчилик соҳасида етарли билимга, иқтидорга малакага эга эканлигидан деб биламан. Мен ҳамкасб сифатида И.С.Бойжоновни яхши меьмор ва изланувчан ташкилотчи ва ташабускор инсон сифатида қадрлайман. У Хоразмнинг иқтидорли меъмори. Биринчи бўлиб воҳада меъмор-чилик фанлари номзоди унвонига мушарраф бўлган эди. Ўз соҳасини чуқур ва яхши билади. Республикада ўз меҳнати, ижодий изланишлари, ташкилотчилиги билан кўзга кўринган таниқли мутаҳассис, истеъ-додли олим, меъморчилик амалиёти ва унинг махсус таълими соҳасида ташабусскор раҳбар, бунёдкорлик ишларида ўзига хос ўрни бор. Унинг 15 йилдан ортиқ вақт давомида Урганч шаҳар бош архитектори лавозимида ишлаб, воҳа марказини чиройли ва кўркам манзара касб этишида жонкуярлик билан меҳнат қилганидан ҳабардорман.

И. С. Бойжонов 1988 йилдан буён раҳбарлик қилаётган Урганч қурилиш касб ҳунар коллежини республикадаги турдош илм даргоҳлари ичида энг намунали, ибратли билим ва ҳунар маскани сифатида кўрсатиб ўтиш мумкин. Коллеж тажрибаси республикадаги марказий нашрларда, радио ва телевидениеда мунтазам оммалаштириб келинмоқда. Бу ерда республика миқёсида нуфузли анжуманлар ўтказилган. Ҳорижлик ҳамкасблар ҳам ушбу коллеж фаолиятига ҳавас билан қараб, илиқ фикрлар билдиришган.

Ибодулла Бойжонов «Урганч шаҳар архитектураси», « Диплом лойиҳалаш услуби», «Меъморлар маскани», «Ҳумо қўнган шаҳар», «Мустақиллик меъморлари», «Изланишлар самараси» каби қатор рисола ва монографиялар, республика матбуотида чиққан 150 дан ортиқ илмий ва оммабоп мақолалар муаллифи. Ҳамкасабимизнинг навбатдаги « Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш» китоби мустақил мамлакатимиз шаҳарларини янада обод, кўркам, ҳушманзара кўриш мақсадида эзгу ният билан яратилган илмий рисоладир. Рисола қадр-қиммати бунёдкорларимизнинг яратувчилик ишларида қўл келади.

Ҳамкасбимизни ҳайрли тадқиқоти билан қутлаб, унинг бу соҳада олиб бораётган бетиним ишларида янада ижодий баркамоллик тилайман.


М. Қ. АҲМЕДОВ,

меъморчилик фанлари доктори, профессор,

Самарқанд Давлат меъморчилик қурилиш

институти проректори.


М У А Л Л И Ф Д А Н


«-Агарки ҳар қайси инсон, бу уй меники, бу шаҳар меники, бу юрт меники, у қандай обод бўлса бу менинг бахтим ва бойлигим, деган фикр билан яшаса, биз ўз мақсад муддаоларимизга тезроқ етамиз. Мен, айнан шундай ҳаётий фалсафа қон – қонимизга, суяк – суякгимизга кириб бориши, қалбимиздан чуқур жой топишининг тарафдориман ва барчангизни, бутун халқимизни шунга даъват этаман.»

Муҳтарам Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси (2005 йил, 22 апрел) да сўзлаган нутқидаги бу ҳаётбахш, дурдона фикрларни меъмор олим сифатида, қолаверса, мамлакатимиз оддий фуқароси сифатида ўзимга дастуриамал билдим.

Қолаверса икки чақириқ бўйича Ўзбекистон Олий Мажлиси депутати бўлган кезларимда ҳам юртбошимизнинг юртимизни янада обод ва кўркам бўлиши борасида айтган гапларини эшитиб, бунинг амалдаги ифодасини кўриб, биз меъморлар, қурилиш мутахассислари бунёдкорлар зиммасидаги вазифалар ниҳоятда улкан ва масъулиятли эканлигини ҳар дақиқада ҳис қилиб тураман. Менинг бу ва бундан олдинги илмий ишларимни юзага келишида ана шу масъулият ҳисси мужассам.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаш лозим: пойтахтимиздаги Мустақиллик майдони ҳар биримиз учун жуда азиз ва мўътабар. Кейинги йиллларда мамлакатимиз бош майдонида халқимизнинг асрий урф – одатлари, маданияти, қадриятлари ва миллий меъморчилик анъаналари тобора теранроқ акс этиб бормоқда. Истиқлолимиз меъмори – Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов раҳбарлигида Мустақиллик майдони жазибали масканга, яхлит ва мукаммал мажмуага айланиб бораётганини кўриб, қалбимизда фахр – ифтихор туйғулари жўш урди.

Фақат пойтахтимизда эмас, мамлакатимизнинг барча ви-лоятларида, шу жумладан, қўш соҳил этагидаги бизнинг Хоразм воҳасида ҳам юртбошимизнинг саъй ҳаракатлари, ташаббуси билан рўёбга ошган ва ошаётган бунёдкорлик ишлари элдошларимизга ғурур ва сурур бағишлайди. « Авесто» боғи, Жалоладдин Мангуберди хиёбони, Хоразм Маъмун академияси, яна қанчадан қанча муҳташам иморатлар, гўзал боғ ва хиёбонлар, равон йўллар, кенг кўчалар…

Булар бари мустақиллик шарофати, юртбошимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмаганимиз ва бўлмаслигимизнинг ифодаси сифатида олиб борилаётган улуғ ишларга бош бўлаётганлиги-нинг натижасидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 04.04.2002 йил 354—11-сон қарорига мувофиқ амалга киритил- ган «Ўзбекистон Республикаси шаҳарсозлик кодекси»да жамият, давлат, юридик ва жисмоний шахсларниг шаҳарсозлик соҳасидаги манфаатлари, фуқароларнинг қулай, яхши фаолият кўрсатиш муҳити билан таъминлаш, умуман шаҳарсозлик фаолиятининг асосий талаблари очиқ – ойдин кўрсатилиб берилган. Китобни ёзиш жараёнида, ушбу ҳаётбаҳш қарор билан қайта – қайта танишиб чиқдим ва шунга таянган ҳолда ўз фикр мулоҳазаларимни изҳор этишни бурчим деб билдим.

Китобда ўртага ташланган муаммолар ўз ифодасини топиб, мулоҳазаларим ҳаётга тадбиқ этилса, шаҳарларимиз обод, гўзал, кўркам бўлишига, жаннатмакон Ўзбекистонимиз янада гуллаб – яшнашига оз бўлсада ҳиссам қўшилганидан бахтиёр бўлар эдим. Китоб қўлёзмаси билан танишиб, масла-ҳатлар берган ҳамкасб дўстларимизга ҳам миннатдорчилик билдираман.


ШАҲАРЛАРНИНГ МАТЕРИАЛ ФАЗОВИЙ МУҲИТИ

ВА УЛАРНИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


Шаҳар муҳити халқ хўжалигини режалаштириш, қури-лишни қонунчилик негизида тартибга солиш, шаҳарларни материал-техник тузилмасини, лойиҳалашни меъморий режа-лаштиришни, инженер – техник ҳолатини мураккаб жараён-ларини бошқаришни ташкил қилишдаги комплекс тушунчадир.

Материал – фазовий муҳит – шаҳарсозлик фаолиятининг натижасидир. Шаҳар муҳити кўп образлилиги, мазмунан бойлиги билан зарур масалаларни атрофлича ҳал қилишда турли соҳа мутахассисларини бу ишларга жалб қилинишини талаб этади.


На Facebook В Твиттере В Instagram В Одноклассниках Мы Вконтакте
Подписывайтесь на наши страницы в социальных сетях.
Будьте в курсе последних книжных новинок, комментируйте, обсуждайте. Мы ждём Вас!

Похожие книги на "Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш"

Книги похожие на "Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш" читать онлайн или скачать бесплатно полные версии.


Понравилась книга? Оставьте Ваш комментарий, поделитесь впечатлениями или расскажите друзьям

Все книги автора Ибодулла Бойжонов

Ибодулла Бойжонов - все книги автора в одном месте на сайте онлайн библиотеки LibFox.

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Отзывы о "Ибодулла Бойжонов - Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш"

Отзывы читателей о книге "Шаҳар муҳити ва уни ташкил этиш", комментарии и мнения людей о произведении.

А что Вы думаете о книге? Оставьте Ваш отзыв.