» » » » Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади


Авторские права

Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади

Здесь можно купить и скачать "Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади" в формате fb2, epub, txt, doc, pdf. Жанр: Прочая научная литература, издательство ЛитагентРидеро78ecf724-fc53-11e3-871d-0025905a0812. Так же Вы можете читать ознакомительный отрывок из книги на сайте LibFox.Ru (ЛибФокс) или прочесть описание и ознакомиться с отзывами.
Рейтинг:
Название:
Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади
Издательство:
неизвестно
Год:
неизвестен
ISBN:
нет данных
Вы автор?
Книга распространяется на условиях партнёрской программы.
Все авторские права соблюдены. Напишите нам, если Вы не согласны.

Как получить книгу?
Оплатили, но не знаете что делать дальше? Инструкция.

Описание книги "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади"

Описание и краткое содержание "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади" читать бесплатно онлайн.



Ушбу илмий маърифий тўпламга Урганч қурилиш касб-ҳунар коллежида Урганч Давлат Дорилфунуни олимлари билан ҳамкорликда Хоразм Маъмун академияси фаолиятига оид бўлиб ўтган илмий-амалий анжуман материаллари киритилди






Дархақиқат, Муҳаммад ал-Хоразмий (783—850) «Байт- ул-ҳикма» нинг етакчи олими, илмий рахбари, фанда янги йўналиш ва мактаб яратган алломаларидан эди. У астрономия, математика, география, тарих ва бошқа фанлар сохасида ўнлаб асарлар мерос қолдирган. Унинг «Ал – жабр вал-муқобола» китоби жаҳонда биринчи бўлиб алгебра фанига асос бўлган асарлардандир. Олим математика фанида ўнлик позицион хисоблаш системасини яратди. Шу асосда у қўшиш, айириш, кўпайти- риш ва бўлиш амалиётининг қулай ва осон йўлларини кашф этиб, Шарқ ва Европани илғор ҳисоблаш тизимига ўргатди. Ал-Хоразмий «Зижи Хоразмий» асари билан фан оламида биринчи астрономик жадвални яратган олимдир. Мазкур илмий марказнинг таниқли олими Ахмад ал-Фарғоний (787—861) нинг астрономия, математика, механика илмлари сохасидаги хизматлари беқиёсдир. У Шарқда биринчи бўлиб астрономик асбоблар ихтирочиси сифатида танилди. Ўзи ихтиро қилган астрономик асбоблар ёрдамида бир мингдан ортиқ юлдузларнинг жойлашуви, харакати хақида қимматли маълумотларни ёзиб қолдирди. Айни вақтда у Шарқда илк бор математик география илмига асос солган олимлардандир.

Ахмад ал-Марвазий ва Абул Вафо Бўзжонийлар (IXаср) бўлса ясси ва сферик тригонометрия сохаларида улкан ютуқларга эришдилар. Улар тригонометрия фанига биринчи бўлиб тангенс ва котангенс тушунчаларини киритдилар. Ушбу илмий жамоанинг етук олимларидан яна бири Аббос ибн Сайид ал-Жавҳарий (IXаср) ўзининг «Зиж», «Қуёшнинг Ер марказидан масофалари ҳақида рисола», «Евклид „Негизлари“ китобига тўлдириш» ва бошқа асарлари билан астрономия фанини янги кашфиётлар билан бойитди.

Берунийнинг гувохлик беришича IX – Xасрларда Ўрта Осиёнинг бир қатор шаҳарларида Бухоро, Самарқанд, Марв, Кот ва Гурганжда кўплаб нодир қўлёзма асарларни ўзига жамлаган ўнлаб кутубхоналар юзага келган бўлиб, улар ўз даврининг нуфузли маданият марказлари саналган. Марвда масжид қошидаги қадимги кутубхонада 12 мингдан ортиқ турли фанларга доир китоблар бўлган. Шунингдек, Беруний Ўрта Осиёнинг юқоридаги каби шаҳарларида бунёд этилган расадхоналарда олимлар мунтазам равишда астрономик кузатишлар олиб борганлик- лари ҳақида маълумот беради. Жумладан, Муҳаммад ибн Исҳоқ ас- Сераҳсий Сераҳсдаги, Абу Маъшар ал-Балхий Балхдаги, Мансур ибн Талха Марвдаги, Абу Наср ибн Ироқ Кот шаҳридаги расадхоналарда ана шундай тадқиқот ишларини ўтказганлар.

Мухтасар қилиб айтганда IX – XIII асрларда Шарқда юз берган маданий уйғониш бутун Ўрта Осиё, Хоразм, Эрон, Хуросон, араб мамлакатлари Хиндистон хатто қадимги Юнонистон ва Италиянинг юксак илмий-маданий меросига бориб тақалганлиги маълум. Хоразм Маъмун академияси ана шу бой илмий меросдан ижодий фойдаланди, улар яратган илмий ғояларни ўз тадқиқотлари ва кашфиётлари билан янада бойитиб энг юксак поғонага кўтаришга муваффақ бўлдилар.

А Д А Б И Ё Т Л А Р:


1. Каримов И. А. «Тарихий хотирасиз келажак йўқ.» Тошкент. 1998.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайтадан ташкил этиш тўғрисида»ги фармони. «Ўзбекистон адабиёти ва санъати», 1997 йил 17 ноябр.

3. Ўзбекитон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Хоразм Маъмун академиясининг 1000 йиллигини нишонлаш тўғрисида»ги қарорлари. «Халқ сўзи», 2004 йил 10 ноябр.

4. А. Садуллаев, А. Сотликов, «Хоразм Маъмун академиясининг тарихий илдизлари.» Урганч, 2003.

5. Садуллаев А., Сотликов А. Хоразм Маъмун академияси: ташкил топиши ва фаолияти. Урганч, 2005.

6. Хайруллаев М. «Буюк истеъдод сохиблари.» Тошкент, 2002.

ШАРҚ ОЛАМИНИНГ КЎҲНА ИЛМ МАСКАНИ

С. Давлетов, У. Тожиева,

Урганч Давлат университети


Маълумки, 1997 йил 11 ноябрда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хоразм Маъмун академиясини қайта ташкил этиш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди. Бу Фармон аждодларимиз маънавий меросига бўлган эътибор ва ҳурмат белгиси бўлиб, бугунги илм-фаннинг мақомини юксак даражага кўтаришга қаратилган. Бу фармоннинг тарихий аҳамияти шундаки, биринчидан, юртбоши- мизнинг миллий меросимизга чуқур ҳурмат билан қараши ва юқори интеллектуал муҳитни яратишда саъй-ҳаракатлари ўз ифодасини топган. Иккинчидан, Президентимиз бой маънавий меросни таҳлил қилиш асосида фундаментал тадқиқотлар олиб бориб, замонавий илмий мактаблар яратишни кўзлаган. Учинчидан, минтақада илм-фанни ривожлантириш, олий малакали илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўйича миллий дастурни амалга оширишда фаол иштирок этишга даъват этади. Тўртинчидан, минтақа илмий жамоатчилигини халқаро илмий ҳамкорликка олиб киради.

Хоразм Маъмун академиясининг қайта тикланиши Хоразм тарихи, илм-фани, санъат бойлигининг ўзига хослигини эътироф этилиши ҳамда давлат сиёсатида акс этишидир.

Бундан минг йил аввал Хоразм заминида «Дорул ҳикма ва маориф» ёки «Мажлиси уламо» номи билан вужудга келган Маъмун академияси қисқа фурсатда фаолият олиб борса-да, ўз даврида (1004—1017 йй.) жаҳон илм-фанининг ривожланишига катта ҳисса қўшди. Академиянинг ўзига хос жиҳатлари шундан иборатки, унда шоҳ Маъмун фармони билан кенг қамровли фундаментал тадқиқотлар олиб борилди. Айниқса, табиий фанлар, хусусан, математика, астрономия, геодезия, минерология, тиббиёт, доришунослик каби фанлар юксак босқичга кўтарилди. Табиий фанларда эришилган ютуқлар хозирги замон фани ютуқларига деярли яқинлиги билан ҳайратланарлидир.

Маъмун академияси, кўҳна Хоразмнинг узоқ ўтмишидаги илм- маърифат илдизлари билан бевосита алоқадор. У илк ўрта аср Уйғониш даври маданий юксалишининг қонуний натижаси бўлди. Зеро, кўхна Хоразмда фалакиёт (астрономия), риёзиёт (математика) ва бошқа илмларга бўлган қизиқиш анча эрта вужудга келган.

Ҳатто, инсон зотининг фазога парвози тўғрисидаги ғоя ва унинг илк амалиёти ҳам шу академия туфайли амалга оширилган. Заминимиз делтапланерларнинг ватани экани ҳақида Санкт-Петербургда сақланаётган бир қўлёзмада Исмоий ал-Жавҳарий (940—1008) деган астроном олимнинг Хоразмда илк бор фазога учганлигига оид маълумотлар бор.

Маъмун академияси минтақада фанни ривожлантирибгина қолмай, балки турли давлатлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлади, турли халқларни, эътиқодларни бирлаштирувчи дўстлик риштаси бўлиб тарих саҳифасига ёзилди. «Мажлиси уламо» илк бор толерантлик тараққиёт талаби эканлигини амалда кўрсатди.

Маъмун академиясида гипотеза тарзида олға сурилга ғоялар фаннинг беш юз йилдан кўпроқ ривожи учун омил бўлди. Масалан, Америка қитъасининг мавжудлиги, гелиоцентризм, эллипсоид, жисмларнинг тортилиши ҳақидаги ғоялар анча вақтларгача баҳсларга сабаб бўлди. Маъмун академияси қолаверса барча наслларга ва асрларга татигулик икки буюк даҳо Абу Райҳон Беруний ва Абу Али ибн Синони етказиб бергани учун ҳам фахрланишга арзийди.

Шуни таъкидлаш жоизки, «Мажлиси уламо» номи билан аталган бу илм маскани бир гуруҳ олим, адиб, шоирларнинг тасодифий йиғини эмас эди. Бошқача айтганда у қуруқ ерда тасодифан вужудга келмади, аксинча ўзининг мустаҳкам заминига эга эди.

Қадимги Хоразмда суғорма деҳқончилик, Амударё оқимига мослашган йирик каналлар, ноёб ирригация иншоотларининг вужудга келиши, махобатли шаҳарлар, қўрғон ва саройларнинг бунёд этилиши, гўзал меъморий ёдгорликларнинг қад кўтариши албатта математика, геометрия, геодезия, топография илмларисиз амалга ошмас эди.

Қадимги Хоразмда яратилган ноёб заргарлик буюмлари, рангдор тасвирий санъат асарлари, металл ва сополдан ишланган рўзғор буюмлари, буларнинг барчаси бу ерда кимё, минерология илмларини эрта ривож топганлигини тасдиқлайди. Хоразмликларнинг ўша даврда узоқ мамлакатлар ахолиси билан савдо ва маданий алоқаларини ўрнатиши астрономия, география, картография, этнография илмлари ривожига самарали таъсир кўрсатган. Демак, Хоразмда табиий ва гуманитар илмларнинг яратилиши, тараққий этиши учун моддий ва маънавий замин қадимданоқ мавжуд бўлган.

813 йилда халифалик тахтига ўтирган Хорун ар-Рашиднинг ўғли Абудуллоҳ ал-Маъмун 819 йилгача Марвни вақтинчалик пойтахт қилиб олади. Абдуллоҳ ал-Маъмун 813—815 йиллар орасида шарқнинг машҳур олиму фозилларини Марвга чорлайди, уларга ғамҳўрлик қилади ва илмий марказ тузади. 819 йилда илмий марказ Боғдодга кўчади. Боғдод академияси фаолиятида Марказий Осиёлик олимлар етакчи ўринда туради. Масалан, Муҳаммад ал-Хоразмий «Байтул ҳикма» мудири, Марвлик Яҳё ибн Абу Мансур 828 йилда аш-Шаммосия маҳалласида қурилган расадхона раҳбари, Ҳолид ибн Абдумалик ал-Марваррудий 831 йилда Дамашқ яқинидаги Касиюн тоғида қурилган расадхона раҳбари бўлиб ишлаган. Кейинчалик унга Аҳмад ал-Фарғоний раҳбарлик қилган. Демак, шарқдаги илк академия «Байтул ҳикма»га халифа ал-Маъмун томонидан 813—815 йилларда Марвда асос солинган, 819 йилда Бағдодда кўчиб ўтгандан кейин бу илмий марказ кенгайган, ривожланган ва «Байтул ҳикма» номини олган.

Мухтасар қилиб айтганда, IX – XIII асрларда Шарқда юз берган маданий уйғониш бутун Ўрта Осиё, Хоразм, Эрон, Хуросон, араб мамлакатлари Хиндистон хатто қадимги Юнонистон ва Италиянинг юксак илмий-маданий меросига бориб тақалган. Хоразм Маъмун академияси ана шу бой илмий меросдан ижодий фойдаланди, улар яратган илмий ғояларни ўз тадқиқотлари ва кашфиётлари билан янада бойитиб энг юксак поғонага кўтаришга муваффақ бўлди.


На Facebook В Твиттере В Instagram В Одноклассниках Мы Вконтакте
Подписывайтесь на наши страницы в социальных сетях.
Будьте в курсе последних книжных новинок, комментируйте, обсуждайте. Мы ждём Вас!

Похожие книги на "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади"

Книги похожие на "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади" читать онлайн или скачать бесплатно полные версии.


Понравилась книга? Оставьте Ваш комментарий, поделитесь впечатлениями или расскажите друзьям

Все книги автора Ибадулла Байджанов

Ибадулла Байджанов - все книги автора в одном месте на сайте онлайн библиотеки LibFox.

Уважаемый посетитель, Вы зашли на сайт как незарегистрированный пользователь.
Мы рекомендуем Вам зарегистрироваться либо войти на сайт под своим именем.

Отзывы о "Ибадулла Байджанов - Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади"

Отзывы читателей о книге "Хоразм Маъмун академияси ўтмишда ва ҳозир. Хоразм Маъмун академияси ташкил топганлигининг 1000 йиллигига боғишланади", комментарии и мнения людей о произведении.

А что Вы думаете о книге? Оставьте Ваш отзыв.